Жамият | 19:05 / 17.10.2017
11457
2 дақиқада ўқилади

Ёшлар етакчилари учун илк маротаба инновацион семинар-тренинглар ташкил этилди

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлигида ёшлар етакчилари учун илк маротаба инновацион семинар тренинглар ташкил этилди. 

16 октябрь куни республиканинг барча ҳудудларидан келган 28 нафар ёшлар етакчиси учун илк семинарлар бўлиб ўтди. 

Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев очиб берди. Шундан сўнг лойиҳа координаторлари кутилаётган лойиҳалар, мақсад ва режалар ҳақида етакчиларга тқдимот ўтказдилар. 

Семинарларни малакали, халқаро тоифадаги тренерлар олиб бордилар. Куннинг биринчи ярмида етакчиларда аудитория билан ишлаш билим-кўникмаларини, тренерлик қобилиятларини шакллантиришга қаратилган   махсус семинар ўтказилди. Семинарни Ўзбекистондаги халқаро ташкилотлар томонидан амалга оширилган лойиҳа ва дастурларида тренер сифатида ишлаш буйича 17 йиллик тажрибага эга, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича лойиҳалар тренери, турли аудиториялар  билан ишлаш, замонавий таълим технологиялари буйича катта мутахассис Венера Эрметова олиб борди. Тренинг давомида турли интерактив ўйинлар ўтказилди ва етакчиларда ўқувчи ёшларни самарали бошқаришга оид амалий тавсиялар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида эса Nestle Uzbekistan компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар ва корпоратив саволлар бўйича менеджери, иқтисодчи. FMCG (fast moving consumer good) соҳасида катта тажрибага эга, коммуникациялар  бўйича мутахассис Нигора Оқилова мулоқот ва коммуникациялар бўйича махсус семинар-тренинг ўтказди. 

Мавзуга оид