Ноқонуний дорифурушлар қўлга тушди
Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона ва Андижон вилояти бошқармалари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ноқонуний дори-дармон сотиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахсларнинг фаолияти фош этилди.
Фарғона шаҳрида яшовчи Х. М ва Фарғона туманида истиқомат қилувчи синглиси М. Д.лар “махсус харидор”га “L-лизина эсцинат” (50 дона) дори –дармонини 1 миллион 250 минг сўмга сотаётганда далилий ашёлар билан қўлга олинди. Х.М.нинг хонадонида ўтказилган тинтув чоғида 100 хилдан ортиқ 500 миллион сўмлик сохта дори-дармонлар, 16 миллион сўм, 370 АҚШ доллари ва 2 500 рубль топилди. Бундан ташқари Андижон ва Фарғона вилоятидаги дорихоналар ва мижозлар ёзилган 10 дона дафтар ҳам ашёвий далил сифатида олинди.
Қидирув ва суриштирув ишлари давомида бу ноқонуний дори-дармонлар савдоси билан шуғулланишга, сохта дори-дармон ишлаб чиқаришга ёрдам берган шахслар, уларнинг сотувида ҳамкорлик қилган дорихоналар ҳам аниқланди.
Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро М.М.нинг яшаш хонадонидан жуда кўп миқдорда “L-лизина эсцинат”, “тиоцетам”, “медокалм”, “ретаболил”, “титрозолин” ва бошқа дори-дармонлар, йўриқномалар, қути ва ампулалар топилди. Шунингдек, мазкур шаҳарда яшовчи М.И.нинг хонадонидан 75 дона “автовегин” дори-дармон қўллаш усули, 36 дона турли хил дори-дармон қутиси ва елим аниқланди.
Ўтказилган тадбир давомида Фарғона шаҳридаги “Малҳам”, “777”, “Ойнур грант фарм”, Қўқон шаҳридаги “Доктор Хаус”, Қува туманидаги “Интер-фарма” дорихоналаридан сохта ва сертификатсиз дори –дармонлар топилди. Жумладан, “Интер-фарма” дорихонасидан Қозоғистонда ишлаб чиқарилган, сертификатсиз 2 турдаги дори воситаси, “Доктор Хаус” дорихонасидан эса 720 дона “синадексин” ва 100 ампула “аллохол” дори дармонлар далилий ашё сифатида олинди.
Айни кунларда мазкур жиноий гуруҳнинг раҳбари Х.М. ва унинг турмуш ўртоғи, врач-уролог А.И. қўлга олинган бўлиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
11:59 / 05.11.2024