Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай осмонида кузатилган номаълум объектга тушунтириш берилди
Фото: Reem Mohammed / The National
16 октябрда кечки вақт БААнинг Дубай ва Абу-Даби шаҳарлари осмонида метеорит ва номаълум учар жисм деб қабул қилинган антиқа чақноқ кузатилди. Ушбу объект осмонда маҳаллий вақт билан 19.30да пайқалган. У ўз ортидан қизил рангли из қолдирган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Бунда бирор-бир овоз эшитилмаган.
Шундан кейин воқеа ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилина бошланган. Баъзилар бу ёнаётган самолёт бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган, бироқ маҳаллий коинот маркази бу метеор эканлигини маълум қилган.
Бироқ кейинроқ бир қатор аэрокоинот сайтлари ва Дубай астрономик гуруҳи бу жисм ер атмосферасига кириш вақтида бўлакланиб кетган Россиянинг "Прогресс МС-07" юк кемаси бўлиши мумкинлигини маълум қилишган. Таъкидланишича, кема атмосферага кирганда бир неча бўлакка бўлиниб, ёрқин мушак каби ёниб кетган.
Аввалроқ кема Халқаро коинот станциясига 2,75 тонна сув, озиқ-овқат ва илмий қурилмаларни етказиб берган ва ортга қайтиш вақтида ёниб кетган.
"Прогресс МС-07" орбитага 14 октябрда "Союз-2.1а" ракетаси ёрдамида олиб чиқилган. 16 октябрда эса ХКС билан бириккан.
Мавзуга оид
08:40 / 31.03.2026
Дубай яқинида Кувайт нефт танкерига ҳужум қилинди
22:42 / 28.03.2026
Эрон Дубайдаги “Украина омбори”га зарба берганини маълум қилди
10:08 / 24.03.2026
Тошкент–Дубай йўналишидаги қатор рейслар бекор қилинди
23:11 / 18.03.2026