Жаҳон | 09:26 / 18.10.2017
3344
1 дақиқада ўқилади

Мексикадаги зилзилалардан кейинги тиклаш ишлари 2,5 млрд долларга айланади

Фото: Reuters

Сентябрда Мексикада юз берган иккита кучли зилзила оқибатларини бартараф этиш Мексикага 448 млрд песога (2,53 млрд доллар) тушади. Бу ҳақда Мексика президенти Энрике Пенья Ньето маълум қилди.  

Аввалроқ президент табиий офат оқибатларини бартараф ээтиш учун 2 млрд доллар зарур бўлишини айтган.

Зилзилалар 180 мингдан кўпроқ уй ва квартираларни яроқсиз ҳолга келтирди, 2 млн мексикалик моддий зиён кўрди. Айни вақтда 10 та жабрланган штатдан иккитаси – Оахака ва Чьяпас штатлари ҳали нормал ҳаётга қайтишга муваффақ бўлмади. 

7 сентябрда юз берган 8,2 магнитудали биринчи зилзила вақтида Оахака, Чьяпас ва Табаско штатларида 96 киши ҳалок бўлган. 19 сентябрдаги 7,1 магнитудали иккинчи зилзила эса Пуэбла, Морелос, Герреро штатлари ва пойтахт Мехикода жиддий вайроналарга олиб келганди. Унинг оқибатида 369 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳат олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид