Спорт | 18:50 / 19.10.2017
5036
1 дақиқада ўқилади

Надалнинг мураббийи Федерерни барча даврларнинг энг яхши теннисчиси деб атади

Фото: Daily Mirror

Жаҳоннинг биринчи ракеткаси испаниялик теннисчи Рафаэль Надалнинг амакиси ва мураббийи Тонининг маълум қилишича, швейцариялик Рожер Федерер барча даврларнинг энг яхши теннисчиси ҳисобланади. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.

«Мен Рожер каби теннисда етакчилик қилган камдан-кам спортчиларни биламан. Рафа эса бу мавсумни анча яхши даражада ўтказмоқда.

Шунга ишончим комилки, у ҳам тарихдаги энг яхши ўйинчилар қаторига киритилади. Бироқ, ҳозирги пайтда айнан Рожер шундай саналади», - дея айтиб ўтди мутахассис.

Аввалроқ Надаль ва Федерер илк марта бир жамоа бўлгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид