16:14 / 19.10.2017
30623

Сочи яқинида ўзбекистонлик хавфли жиноятчи ушланди

Фото: РИА "Новости"

Сочида, Россия-Абхазия чегараси ҳудудида Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У Россияда кўп йиллар давомида Ўзбекистондаги жиноий таъқибдан яшириниб юрган.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Краснодар ўлкаси бўйича Чегара бошқармаси матбуот хизматидан хабар беришларича, 31 ёшли нолегал Адлер тумани Весёлое қишлоғида профилактик рейд вақтида аниқланган. Қўлга олинган шахснинг чегара зонасида қолиш учун зарур бўлган рухсатномаси йўқ эди.

Тегишли баённомани тузиш пайтида Ўзбекистонда ҳуқуқбузар бир қатор жиноятлар, хусусан товламачилик ва вояга етмаган шахсларга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатларни содир этишда гумон қилинаётганлиги маълум бўлган. У тахминан бир ярим йил давомида Россия ҳудудида таъқибдан яшириниб юрган.

Ҳуқуқбузар чегара тартибини бузганлиги учун жаримага тортилди ва чет эл фуқароларини вақтинчалик сақлаш марказига юборилди. Энди у Ўзбекистонга депортация қилинади ҳамда бу ерда ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилади.

Top