Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофил иши судда кўрилмоқда
Судланувчи Жиноят кодексининг 2 та моддаси бўйича айбланмоқда. Жиноят иши Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Оҳангаронда манзил колониясидан қочиб, 3-синфда таълим оладиган қизни зўрлагани айтилган М.Т.га оид жиноят иши судга чиқди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.
Маълум қилинишича, жиноят иши ЖИБ Оҳангарон шаҳар судида кўриб чиқилмоқда. 1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган М.Т. вояга етмаган жабрланувчи, 9 ёшли С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади. Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши билдирилган.
Оҳангарон туманидаги 50-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган М.Т. 16 октябр куни “П.Б.” корхонасига фойдали меҳнатга жалб қилинганида “номаълум томонга кетиб қолиб”, ёш қизни зўрлагани айтилганди. У шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланган ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
18:46 / 08.07.2026
Смартфондан реал ижодга: робототехника болаларни қандай ривожлантиради?
16:32 / 29.06.2026
Австралия йўли танланадими? Ўзбекистонда ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин
18:03 / 24.06.2026