Жамият | 13:30 / 19.10.2017
19294
1 дақиқада ўқилади

Термизда “долларфуруш” қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, вилоят ИИБ ва бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда Термиз туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Туманнинг “Сабзипоя” маҳалласида яшовчи Ч.Х. маҳалладоши Г.М.нинг уйида, “мижоз”га қонунга хилоф равишда бир АҚШ долларини 8100 сўмдан ҳисоблаб, 6700 АҚШ долларини 54 млн. 270 минг сўмга сотаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди. 

Ч.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид