Жаҳон | 08:42 / 19.10.2017
3737
1 дақиқада ўқилади

Тиллерсон келаси ҳафтада Ҳиндистон ва Покистонга боради

Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон келаётган ҳафтада Ҳиндистон ва Покистонга сафар уюштиради. Бу ҳақда Тиллерсоннинг ўзи ва давлат департаментининг юқори лавозимли вакили маълум қилди, дея хабар қилмоқда ТАСС. 

"Мен келгуси ҳафта Деҳлига қайтишни сабрсизлик кутаяпман. Бу расмий мулозим сифатидаги илк сафарим бўлади", - деган Тиллерсон. Унинг сўзларига кўра, мазкур ташриф "Америка-Ҳиндистон муносабатларининг энг яхши палласида" амалга ошмоқда. Кейинчалик, давлат департаменти вакили Тиллерсон ушбу хорижий сафари давомида Покистонга ҳам тўхташига аниқлик киритди. 

Тиллерсон Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказида қилган маърузасида АҚШ ва Ҳиндистон муносабатларига тўхталган. Унинг ишонч билдиришича, дунё таянч марказлари Ҳинд ва Тинч океанларига кўчмоқда. Тиллерсоннинг фикрича, АҚШ ва Ҳиндистон Ер шарининг ушбу ҳудудларида "ғарбий ва шарқий маёқлар бўлиб хизмат қилиши керак". 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид