Жаҳон | 11:10 / 20.10.2017
6280
1 дақиқада ўқилади

АҚШ сенати 2018 йилги давлат бюджети лойиҳасини тасдиқлади

Фото: AP

АҚШ Конгресси сенати 2018 молиявий йил бюджетини тасдиқлади. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Бунда лойиҳани 51 сенатор қўллаб-қувватлаган, 49 киши қарши чиққан. Шу билан сенатдаги республикачилар кўпчилиги туфайли бюджетни қабул қилиш мумкин бўлди. 

Таъкидланишича, қабул қилинган бюджет АҚШ президенти Дональд Трампга ўзининг солиқ ислоҳотларини амалга оширишга имкон беради. Агентликнинг уқдиришича, Трамп томонидан келаси 10 йилда солиқларни пасайтиришни назарда тутувчи ислоҳоти АҚШ бюджети камомадини 1,5 трлн долларга оширади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид