Жамият | 09:00 / 20.10.2017
9247
1 дақиқада ўқилади

Австралияда сўнгги автомобиль заводи ёпилди

Австралияда автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича энг сўнгги завод ёпилди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

Аделаидада жума, 20 октябрь куни General Motors’нинг бўлинмаси бўлган Holden компаниясининг сўнгги заводи ёпилди. Энг охирги ишлаб чиқарилган автомобилга эса Commodore қизил седани айланди.

Таъкидланишича, заводнинг ёпилиши туфайли 900 дан ортиқ киши ишсиз қолди.

Уч автомобиль концерни - Holden, Ford ва Toyota – илк бор заводлар ёпилиши ҳақида 2013 йилда маълум қилишганди. Бу автомобиллар ишлаб чиқаришда харажатлар кўпайиб кетгани билан боғлиқ бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид