Жаҳон | 16:30 / 20.10.2017
9355
2 дақиқада ўқилади

“Кичик Неаполь” ҳокими шаҳарчада яшашни истовчиларга 2 минг евро тўламоқчи

Фото: Imgur

Италиядаги Кандела кичик шаҳарчаси ҳокими Никола Гатта бу ерга кўчиб ўтиш истагида бўлган ҳар кишига пул тўлашни таклиф қилмоқда. Кандела қачонлардир “Кичик Неаполь” сифатида машҳур бўлган ҳамда энди ҳоким шаҳарчага аввалги машҳурликни қайтармоқчи.

Канделада бугунги кунда атиги 2700 киши истиқомат қилади, бу рақам доимий тарзда қисқариб бормоқда. Шаҳарча ҳокими Никола Гатта айнан шундан хавотирда. Жараённи тўхтатиш мақсадида, ҳоким унинг шаҳарчасини доимий яшаш жойи сифатида танловчи ҳар бир кишига пул тўлашни ваъда қилди, деб хабар бермоқда Independent.

Ёлғиз кишилар шаҳар кенгашидан 800 евро, жуфтликлар эса 1200, фарзанди бор оилалар 2000 евродан олишлари мумкин бўлади. Албатта, бу пуллар ҳаммага ҳам берилмайди – бунинг учун баъзи талабларга жавоб бериш лозим, айнан эса – йилига камида 7500 евро ишлаб топиш ҳамда Канделадан доимий уй сотиб олиш ёки уни ижарага олиш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид