Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон пахта сотиш режасини бажарди
Қорақалпоғистон Республикаси 2017 йилги пахта топшириш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарди. Республика вилоятларида 2017 йил ҳосилидан пахта хом-ашёси тайёрлаш тўғрисидаги маълумотномада келтирилишича, қорақалпоғистонлик пахтакорлар 20 октябрь ҳолатига кўра, давлатга 186 минг 477 тонна пахта топширган (режа - 186 минг 200 тонна).
Республикада пахта сотиш режасини биринчи бўлиб Хоразм вилояти бажарганди.
Айни вақтда Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳам режага яқинлашмоқда. Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари эса нисбатан ортда қолмоқда.
Республика бўйича бу мавсумда 3 миллион 180 минг 700 тонна пахта ҳосили териб олиш режалаштирилган.

Мавзуга оид
12:42 / 27.11.2025
Саида Мирзиёева Нукусдаги янги Karakalpak Palace Hotel меҳмонхонаси билан танишди
01:25 / 07.11.2025
АҚШ Ўзбекистонга пахта етказиб беради
13:31 / 05.11.2025
Қорақалпоғистон: туз саноатига йирик сармоялар йўналтирилади
12:34 / 05.11.2025