Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонлик тадбиркор ёқилғи қуйиш шохобчасида ўзини портлатишга уринди
Қозоғистонда прокуратура Актобе шаҳрида юз берган ҳодисага изоҳ берди. Гап газли цистернага машинада бориб урилган тадбиркор ҳақида бормоқда, дея хабар қилади Tengrinews.kz. Ушбу ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда.
"Актобедаги автогазёқилғи қуйиш шохобчасига машинада ҳайдаб борилиш ҳолати бўйича ички ишлар органлари томонидан жиноят кодексининг икки моддаси бўйича суддан аввалги суриштирув ўтказилмоқда. Моддалар ўз жонига қасд қилишга олиб келиш бўйича жавобгарлик ва ўзганинг мулкига атайин зарар келтиришни назарда тутади", - дея хабар беришган Актюбинск вилояти прокуратурасидан.
Полициядан маълум қилишларича, ҳодиса эрталабки соат 5:00лар атрофида юз берган. Газ шохобчасидаги цистернага Toyota Hilux келиб урилган. Автомобиль бошқарувида 39 ёшли тадбиркор бўлган.
"Дастлабки тахминга кўра, Актобеда машҳур бўлган тадбиркор цистернага атайин келиб урилган, у портлаш юз бериши ҳамда ўзи ҳалок бўлишини хоҳлаган. Бироқ газ портламаган. Шунда эркак пичоқни олган ва уни қорнига тиқиб, яна ўз ҳаётига қасд қилмоқчи бўлган", - дея ёзади ОАВ.
Манба маълумотларига кўра, тадбиркор кўплаб жароҳатлар билан шифохонанинг жарроҳлик бўлимига олиб кетилган. Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.