08:16 / 20.10.2017
9831

Неймар солиқларни тўлашдан бош тортгани учун жаримага тортилди

Фото: AP

"Пари Сен-Жермен" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар солиқларни тўлашдан бош тортгани учун 1,2 млн долларлик жаримага тортилди. Бу ҳақда Catalunya Radio хабар берди. 

Бразилия суди футболчи ўзини "ноҳалол" тутган деб топиб, бу  қарорни қабул қилган.

Жарима Неймарнинг ўзига, унинг ота-онаси ва 25 ёшли футболчи билан бирга ишлайдиган 3 та компанияга тааллуқли бўлади.

Жорий ёзда "Барселона"дан "ПСЖ"га ўтган футболчи 2011 йилдан 2013 йилгача давр учун солиқ қонунчилигини бузганликда айбланиб келинаётганди.

Top