Ўзбекистон | 10:59 / 21.10.2017
201147
2 дақиқада ўқилади

Гулнора Каримованинг 784 млн. долларига АҚШ ва Нидерландия даъво қилмоқда

Фото: Getty Images

Гулнора Каримованинг Швейцариядаги "Lombard Odier" банкида музлатиб қўйилган 784 миллион АҚШ долларининг катта қисми Нидерландия ва АҚШ мутасаддиларига тегиши мумкин, деб ёзади изқувар-журналист Сильвиан Бессон. 

Журналистнинг ўз манбасига кўра, реституцияга (ноқонуний ўзлаштирилган бойликни ортга қайтариш шарти) даъво қилиб турган томонлар Берн шаҳрида ўзаро келишувга эришишни кўзлаб турибди.

Le Temps нашрида эълон қилинган мақолада ёзилишича, АҚШ мана шу пуллардан 550 миллион долларни "ўзбек тадбиркор доиралари молиявий амалиётни амалга ошириш пайтида Америка банкларидан фойдалангани" учун қайтаришни талаб қилмоқда. Нидерландия даъво қилиб турган маблағ миқдори ва важи хабарда келтирилмаган. 

Бессоннинг айтишича, бу пулларни бир вақтлар Гулнора Каримованинг турли телекоммуникация компаниялардан пора сифатида қабул қилган, деган эҳтимол билан банкда музлатиб қўйилганди. Журналист бу пуллар халқ манфаати учун Ўзбекистонга қайтарилиши лозим, деб ёзади.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова 2001-2013 йилларда турли жиноятларни амалга оширганликда айбланиб, 12та мамлакатда унга тегишли умумий қиймати 1,5 миллиард долларга тенг мол-мулк борлиги аниқланган.

Мавзуга оид