18:44 / 22.10.2017
5097

Испания вазирликлари сайтлари киберҳужумга дуч келди

Anonymous халқаро гуруҳи Испаниянинг уч вазирлиги ва Халқ партияси сайтига ҳужум уюштирди. Бу ҳақида якшанба куни La Vanguardia газетаси хабар берди

Манбага кўра, Адлия ва тараққиёт вазирликлари, шунингдек Иқтисодиёт, саноат ва рақобатбардошлик  вазирлиги саҳифасига киберҳужум уюштирилган. Нашрда таъкидланишича, сайтлар фаолияти якшанба куни соат 11:00да қайта тикланган.

21 октябрь куни газета Anonymous гуруҳи ҳукуматнинг Каталония инқирози муҳокамасига доир фавқулодда йиғилиши арафасида Испания Конститутцион суди сайтини бузиб киргани ҳақида маълум қилганди. Суд сайтига "Озод Каталония" кампанияси доирасида ҳужум қилинган, гуруҳ бу ҳақида ижтимоий тармоқларда маълум қилган. 

Top