Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёшлар Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивалида ибрат кўрсатишди
Сочида ўтаётган Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивалида Ўзбекистон делегацияси томондан хайрия аукциони ўтказилди. Бу аукционда зарчўпон 5000 рублга, сопол лаган эса 1500 рублга сотилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон стендида дўппилар ва миллий услубдаги сувенирларни сотиб олиш мумкин бўлди. Савдодан тушган пуллар эса Россиянинг онкологик касалликларга чалинган болаларнинг реабилитацияси билан шуғулланувчи "Шередарь" хайрия жамғармасига топширилди.
Фестивалда иштирок этган ҳамюртларимизнинг ТАСС ахборот агентлигига маълум қилишича, улар фестивалга кўплаб эсдалик совғалари олиб келишган ва жамғарма фаолиятидан хабар топишгач, совғаларни сотиб, олинган маблағларни хайрия ишларига беришни ният қилишган. Қолган давлатлар вакиллари ҳам ёшларимизни қўллаб-қувватлаб, аукционда иштирок этишган.
"Шередарь" жамғармаси 2012 йилдан бери Россияда фаолият юритади. Жамғарма 2015 йилда Владимир вилоятида реабилитация марказини очган. Бу ерда 900 дан кўпроқ бола даволаниб чиққан. Жамғарма элчиси Диана Жалалованинг айтишича, фестиваль вақтида йиғилган пуллар Владимирдаги марказга ноябрда келадиган болаларга сарфланади.
Мавзуга оид
17:47 / 01.11.2025
Ўзбекистонлик қаҳрамон: Сочидаги ёнғинда ҳайдовчи йигит она-боланинг ҳаётини қутқариб қолди
17:47 / 03.08.2025
Россия Херсондаги кўприкка зарба берди. Сочида эса украин дронлари ҳужумидан кейин нефт база ёниб кетди
18:00 / 16.05.2024
Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорлиги 30 йиллигини фестиваль, кўргазма ва гала-концерт билан нишонламоқда
11:32 / 01.07.2022