Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Admiral Group» компанияси ходимлари пахта теримига ўз ҳиссасини қўшди
Ҳозирда юртимизда 2017 йилги пахта йиғим-терими мавсуми давом этмоқда. Мазкур жараёнга айни дамда фуқаролар йиғинлари томонидан жалб қилинган уюшмаган аҳоли, тумандаги хўжалик ҳисобидаги корхона, муассаса ва ташкилотлар ишчи-хизматчилари, «Фидойи ёшлар отряди» аъзоларидан иборат минглаб ҳашарчилар деҳқонларга беминнат ёрдам бериб келмоқда.
Қўқон шаҳрида фаолият олиб борувчи «Admiral Group» МЧЖ жамоаси ҳам дам олиш кунларида меҳнаткашларимизга ҳосил йиғишда кўмаклашиш учун Данғара туманидаги «Барака-1» ФХ пахта даласига теримга чиқди.
Корхона фаолларидан бирининг сўзларига кўра, пахта теримида компаниянинг барча аъзолари ва раҳбарлари бирдек фаол иштирок этган.
«Admiral Group» МЧЖ ходимлари пахта далаларида биринчи маротаба иштирок этишларига қарамасдан бир кун давомида жами 1200 кг пахта териб барчани лол қолдиришди. Дам олиш кунларида бирдам бўлиб, хирмонни йиғиб олишга ўз ҳиссаларини қўшишгани учун компания ходимларидан миннатдормиз», дейди "Барака-1" ФХ раҳбари.
Бундай тадбирлар орқали юртимизда фаолият юритаётган компаниялар деҳқонларимизга яқиндан ёрдам бериш билан бир қаторда ўз ходимлари ўртасидаги дўстона муҳит ва ҳамжиҳатликни яна мустаҳкамлашга муваффақ бўлишади.
Мавзуга оид
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
08:07 / 15.04.2026
Дунёда энг кўп пахта етиштирувчи давлатлар рейтинги эълон қилинди
12:15 / 14.03.2026
2026 йилда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади
20:58 / 21.02.2026