Британиялик автопойгачи, "Мерседес" жамоаси вакили Льюис Хэмилтон ""Формула-1" пойгасининг АҚШ Гран-приси ғолиби бўлди. У марра чизиғи олдида "Феррари" пойгачиси Себастьян Феттелни доғда қолдира олди.
3-ўринни "Феррари"нинг яна бир аъзоси, финляндиялик Кими Райкконен эгаллади.
Хэмилтоннинг бу ғалабаси фаолиятидаги 62-ғалаба бўлди. Умумий ҳисобда Льюис уни таъқиб қилаётган Феттелдан 66 очко олдинда бормоқда ва унинг ғолиблиги фақатгина вақт масаласи бўлиб қолмоқда.
Қуйидаги умумий жадвал келтирилган.
Льюис Хэмилтон – 331
Себастьян Феттель – 265
Валттери Боттас – 244
Даниэль Риккардо – 192
Кими Райкконен – 163
Макс Ферстаппен – 123
Серхио Перес – 86
Эстебан Окон – 73
Карлос Сайнс – 54
Фелипе Масса - 36
Хэмилтоннинг ғалабаси, Валттери Боттас қўлга киритган 10 очко "Mercedes" жамоасига чемпионат тугашига 3 босқич қолганда муддатдан аввал "Конструкторлар кубоги"ни қўлга киритишга имкон берди. Жамоа бу унвонни қаторасига тўртинчи йил қўлга киритмоқда.
Пойганинг кейинги босқичи Мексикада 26-29 октябрь кунлари бўлиб ўтади.