Спорт | 14:10 / 23.10.2017
4576
1 дақиқада ўқилади

Лондон-2017 Пара-таэквандо: Ўзбекистон вакиласи бронза медални қўлга киритди

2017 йил 16-22 октябрь кунлари Буюк Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида пара-таэквандо бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур чемпионатда 59та давлатдан 263 спортчи куч синашди. Жумладан, аёллар ўртасида кечган баҳсда +58кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Гулжаной Наимова бразилиялик рақиби Менезес Деборани мағлуб этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жаҳон чемпионати Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган “Токио-2020” XVI Паралимпия ўйинларига рейтинг очко берувчи йирик мусобақалардан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид