Спорт | 00:47 / 01.09.2024
12160
1 дақиқада ўқилади

Асад Тоштемиров — Паралимпиада чемпиони, Гулжаной Наимовада кумуш

Париж Паралимпиадасида пара таэквондо баҳсларида Ўзбекистон навбатдаги медалларини қўлга киритди. 

Асад Тоштемиров

-80 кг вазн тоифасида даянга чиққан Асад Тоштемиров финалда мексикалик Луис Марио Нажерани 38:17 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионлиги ёнига Паралимпиада ғолиблигини ҳам қўшиб қўйди. 

Гулжаной Наимова

+65 кг вазн тоифасида даянга чиққан, Токио-2020 чемпиони Гулжаной Наимова эса финалда британиялик Эми Трусдейлга қарши баҳсда жароҳат олиб, жангни охиригача давом эттиролмади ва 2:8 ҳисобида ютқазиб, бу сафар кумуш медалга сазовор бўлди.

Натижада Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди — 4 олтин, 3 кумуш, 3 бронза.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид