Спорт | 23:28 / 06.01.2020
4243
1 дақиқада ўқилади

Пара-таэквондо бўйича Паралимпия ўйинларига илк лицензия қўлга киритилди

Фото: МОҚ

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) Паралимпия ўйинлари учун ҳам спортчиларнинг якуний Олимпиада рейтингини эълон қилди. Эътиборлиси, Паралимпия ўйинларига йўлланма олган пара-атлетлар орасида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Гулжаной Наимова ҳам келтириб ўтилди.

Ҳамюртимиз рейтингни 58 килограммгача вазн тоифасида Токио-2020 Паралимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма берувчи поғонада якунлади. Шу тариқа Гулжаной пара-таэквондо бўйича Паралимпия ўйинларига йўлланма олган илк спортчимизга айланди.

Бу делегациямизнинг Токио-2020 Паралимпиадаси учун қўлга киритилган ўн олтинчи йўлланмаси бўлди. 

Маълумот учун, Токио Паралимпиадасига Осиё қитъаси учун йўлланма берувчи якуний турнир 10-12 апрель кунлари Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилади.

Аввалроқ яна бир таэквондочимиз Никита Рафалович Токио Олимпиадасига лицензияни қўлга киритганди.

Мавзуга оид