Мирзиёев Афғонистон президентига таъзия изҳор этди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига ушбу мамлакат пойтахти Кобул шаҳрида ва Ғур вилоятида рўй берган терактлар туфайли таъзия изҳор этди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Давлат раҳбари мактубида ушбу ҳудудлардаги «бир неча қабиҳ террорчилик хуружлар натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди» дейилади.
«Ушбу мусибатли дамларда, Сиз Жаноби Олийларига ҳамда марҳумларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз. Оллоҳ субҳонаҳу ва таолодан уларга сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳатланганларга эса шифо ато этишини сўраб қоламиз», - дея якун ясалган Шавкат Мирзиёевнинг Муҳаммад Ашраф Ғанига йўллаган мактубида.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
16:56 / 10.09.2024
“Толибон” давлатчиликни қанчалик уддалаяпти?
12:46 / 10.09.2024