Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада таниқли журналистга таҳририятда пичоқ билан ҳужум қилишди
«Эхо Москвы» журналисти Татьяна Фельгенгауэр пичоқ билан қуролланган эркак ҳужумига учради. Бу таҳририят хонасида юз берган, дейилади радиостанция сайтидаги хабарда.
Журналист аёл томоғидан жароҳатланган ва шифохонага олиб кетилган. Шифокорларнинг дастлабки маълумотига кўра, ҳозирда Татьянанинг ҳаёти хавф остида эмас.
Жиноятчи қўлга олинди ва полицияга топширилди. РБК манбаларига кўра, у журналист аёлга ҳужум қилишдан аввал қоровулнинг юзига кўздан ёш сиздирувчи газни сепган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар унга ҳам тиббий ёрдам кўрсатишди.
РБК’нинг Россия ИИВ Москва бўйича Бош бошқармасидаги манбаси сўзларига кўра, шахсий зиддият устувор тахмин бўлиб турибди. «Радиобошловчига ҳужум шахсий можаро натижасида амалга оширилган», - деди у. «Бу тахмин ҳозирча устувор бўлиб турибди», - дея қўшимча қилиб ўтди РБК суҳбатдоши.