Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Ички ишлар идоралари ходимларининг бир гуруҳини мукофотлади
23 октябрь куни Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.
«Мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин», — дейилади ҳужжатда.
Фармонга мувофиқ, вазирликнинг қатор ходимлари II даражали «Шон-шараф», «Дўстлик». «Мардлик» орденлари, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун», «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.
Мавзуга оид
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025