Ўзбекистон | 19:42 / 23.10.2017
4451
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ Олий суд раисларининг XII йиғилиши Тошкентда ўтказилади

25 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг Олий суд раислари ўн иккинчи Йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақида ТИВ сайтида хабар берилди. 

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар делегациялари ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишади. 

Йиғилиш якунида Қўшма баёнот имзоланиши кутилмоқда.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид