Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиллерсон эълон қилинмаган ташриф билан Кобулга келди
Фото: © РИА Новости
АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон душанба куни олдиндан эълон қилмасдан Кобул шаҳрига ташриф буюрди ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашди. Бу ҳақда АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар тарқатди.
Бундан аввалроқ Тиллерсон Покистон ва Ҳиндистонда бўлиб, ушбу мамлакатлар раҳбарлари билан учрашганди.
«Давлат котиби Тиллерсон ва президент Ғани 23 октябрь куни Кобулда учрашди. Томонлар икки давлат ҳукумати ҳам Афғонистонда тинчлик, барқарорлик ва фаровонликка эришишдаги мажбуриятларини тасдиқлашди. Давлат котиби тасдиқладики, АҚШнинг Жанубий Осиё бўйича янги стратегияси Афғонистондаги мажбуриятларини ифодалайди», — дейилган элчихона хабарида.
Август ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистон бўйича янги стратегия тўғрисида маълум қилганди. У ўз чиқиши чоғида Покистонга таҳдид қилган, бу мамлакат ўз ҳудудида террорчиларни яширишда давом этса, «кўп нарса йўқотиши» ҳақида айтганди. Трамп шунингдек, АҚШ Афғонистондаги вазият яхшиланиши учун Ҳиндистон билан стратегик ҳамкорликни ривожлантирмоқчи эканини айтиб, бунда Ҳиндистоннинг ёрдами улкан бўлишини эътироф этганди.
Мавзуга оид
08:48 / 19.09.2025
Кобулда Ўзбекистон иштирокида савдо ва логистика корхонаси ташкил этилди
19:02 / 22.07.2025
Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда «Толибон» мудофаа вазири билан учрашди
16:13 / 24.03.2025
Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади
17:22 / 01.10.2022