Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулда Ўзбекистон иштирокида савдо ва логистика корхонаси ташкил этилди
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кобул шаҳрида Афғонистоннинг Khan Daqiq Trading компанияси ва Sogdiana Trans масъулияти чекланган жамияти билан биргаликда қўшма корхона ташкил этилди.
Khan Daqiq Trading компанияси раҳбари Ҳамид Хон қўшма корхонанинг очилиш маросимидаги нутқида йилига 150 минг тонна маҳсулотни Кобул – Мозори-Шариф – Кобул йўналишида юк машиналарда, Мозори-Шарифдан Ўзбекистон, Қозоғистон, Беларус, Россия, Болтиқбўйи мамлакатларига темирйўл орқали етказиш ва у ердан импорт маҳсулотларини олиб келиш имконияти борлигини маълум қилди.
Sogdiana Trans компанияси логистика ва маркетинг бўлими бошлиғи – қўшма корхона раҳбари Азиз Абдуллаев корхона маҳсулотларни Жанубий Осиё мамлакатларидан МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларига етказиш ҳамда у ердан олиб келиш учун қулай логистика шароитларини яратишини билдирди.
Элчи Ойбек Усмонов ташкил этилган қўшма корхонанинг Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида транспорт, логистика, савдо, саноат ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Дипломат мазкур лойиҳа икки мамлакат тадбиркорларнинг экспорт/импорт фаолияти учун қулайликлар яратишига, транспорт тўловларини пасайтиришига ва савдо айланмасини кўпайтиришга хизмат қилишига умид билдирди.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026