Жамият | 16:50 / 23.10.2017
4823
2 дақиқада ўқилади

Юнусободдаги хонадонга ўғриликка тушган шахслар қўлга олинди

Юнусобод туманида Юнусобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда хонадонга ўғриликка тушган шахсларни қўлга олишди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Юнусобод туманида 16 октябрь куни соат 09.00 дан соат 18.00 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахслар, 1997 йилда туғилган, Юнусобод 8-29-уйда яшовчи Н.Б.ни уйига калит танлаш йўли билан кириб, ётоқхонасидан 2.400.000 сўмлик "LG" телевизори, меҳмонхонасида турган 2.400.000 сўмлик "Самсунг" телевизори, 8.000.000 сўмлик "HP" ноутбуки, 120.000 сўмлик сичқонча, 80.000 сўмлик интернет модеми, 800.000 сўмлик "Самсунг" микротўлқинли печи ва 2.000.000 сўмлик турли хилдаги пойабзалларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. 

Кўрилган чора тадбирлар натижасида ушбу жиноятни, 
1982 йилда туғилган, муқаддам судланган, Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчаси 17-уйда яшовчи Х.А. ва 1983 йилда туғилган, Сирғали тумани, Дўстлик 2-2-уйда яшовчи А.Ш.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланди.

Далилий ашё сифатида "LG" телевизор, "Самсунг" телевизор, "HP" ноутбук, сичқонча, интернет модем, "Самсунг" микротўлқинли печ ва турли хилдаги пойабзалар олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ томонидан фуқаролар Х.А. ва А.Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид