Жаҳон | 12:10 / 24.10.2017
8225
1 дақиқада ўқилади

Италияда терлаши қон кетиши билан кечадиган қиз касалхонага ётқизилди

Италиялик шифокорлар 21 ёшли қизни касалхонага олиб кетишди, унинг кафтлари ва юзидан ҳеч қандай сабабларсиз қон кетган, деб хабар бермоқда Canadian Medical Association Journal.

Беморнинг маълум қилишича, бу касалликдан уч йилдан бери азоб чекиб келади ҳамда қон нега чиқаётганини аниқлай олмаяпти. Унинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар бир дақиқадан беш дақиқагача давом этади ҳамда стресс билан янада кучаяди. Қизнинг хабар қилишича, жамиятдан ажралиб қолишга мажбур бўлган, бу эса унда руҳий тушкунлик ва ваҳима ҳиссини келтириб чиқарган.

Фото: Independent

Шифокорларнинг хулосасига кўра, қиз гематидроз – тернинг қон билан аралашадиган ва тери орқали чиқадиган кам учрайдиган касалликдан азият чекади. Хасталик қон томирлари деворчаларининг шикастланиши билан боғлиқ. Беморга қон томир тизимини мустаҳкамлашга ва стрессни камайтиришга қаратилган препаратлар курси буюрилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид