Ўзбекистон | 19:15 / 24.10.2017
17412
1 дақиқада ўқилади

Видео: Мактаб етакчилари учун замонавий хоналар ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг энг ёш ўринбосари Алишер Саъдуллаев Республика намунали мактабларида ташкил этилган ёшлар етакчиларининг хонаси қандай кўринишда бўлишини намойиш этди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, хонанинг кенглиги 9х6 м кенгликда бўлиб, унда етакчи учун иш столи, мулти-шаклга ўзгарувчи ўқувчи парталари, замонавий тақдимотларни ўтказиш учун проектор мавжуд. Шунингдек, хонада илмий ва бадиий китоблар жавони ҳам ташкил этилган.

Алишер Саъдуллаевнинг хабарига кўра, айни пайтда Республиканинг 14та намунали мактабида ана шундай хоналарни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Кун.уз хабар берганидек, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида малака оширган мактаб етакчилари илк замонавий хоналарда иш бошлайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид