Спорт | 12:00 / 24.10.2017
12114
1 дақиқада ўқилади

Роналду Неймар ва Мессининг умумий очколаридан ҳам кўпроқ очко йиққан

ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчисига овоз бериш жараёни якунлари эълон қилинди.

Унга кўра, биринчи ўринни эгаллаган «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду, «Барселона» аъзолари Лионель Месси ва Неймарни қўшиб ҳисоблаганда, улардан кўпроқ очко йиққани маълум бўлди.

Хусусан, Роналду 43,16 % овоз тўплаган, бу эса Месси (19,25 %) ва Неймарга (6,97 %) берилган овозлар йиғиндисидан ҳам кўпроқдир.

Топ-10 қуйидаги кўринишни олган:
1. Криштиану Роналду («Реал») — 43,16 %;
2. Лионель Месси («Барселона») — 19,25 %;
3. Неймар («Барселона»/ «ПСЖ») — 6,97 %;
4. Жанлуижи Буффон («Ювентус») — 6,82 %;
5. Серхио Рамос («Реал») — 3,34 %;
6. Лука Модрич («Реал») — 3,33 %;
7. Тони Кроос («Реал») — 2,70 %;
8. Марсело («Реал») — 2,09 %;
9. Н'Голо Канте («Челси») — 1,35 %;
10. Луис Суарес («Барселона») — 1,19%.

Мавзуга оид