Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Саакашвилига қочқин мақомини беришдан бош тортди
Фото: Архип Верещагин/ТАСС
Украина Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳуқуқига эга, бу жараённи амалга ошириш учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқ. Бу ҳақда Украина бош прокурори Юрий Луценко сешанба куни маълум қилди.
"Украина давлат миграция хизмати Саакашвилига қочқин мақомини беришдан бош тортди. Ҳозирда уни депортация ёки экстрадиция қилишимиз мумкин. Ҳамда миграция хизмати бу ҳақда билади", - дея айтиб ўтган у брифингда.
Аввалроқ Саакашвили Украина давлат миграция хизмати унинг қўшимча ҳимоя – сиёсий бошпана тақдим этиш бўйича аризасига ҳеч қандай муносабат билдирмагани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
09:15 / 18.04.2026
Зеленский Минскка кескин сигнал йўллади
16:47 / 16.04.2026
Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба берди – фотолар
08:50 / 15.04.2026