09:00 / 24.10.2017
27832
Реклама

«Ўзбектелеком» АКдан IPTV

Бундан бор-йўғи бир неча йил илгари телевидениени бошқариш имкониятига эга бўлиш, хусусий кўрсатувлар жадвалини яратиш, тўғридан-тўғри эфирни назорат қилиш ҳақиқатга айланиши мумкинлигини ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак. Бу ишларни бажариш учун ҳеч қандай куч ва супер имкониятларга эга бўлишнинг  зарурати ҳам йўқ. IPTV– аллақачон уланиш мумкин бўлган, 2012-йилда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси томонидан ишга туширилган, Ўзбекистонда инновацион ривожланишнинг мутлақ янги босқичини белгилаб, бугунги кунда жадал хонадонларимизга кириб бораётган сервисдир.

Фото: Ўзбектелеком

Бугунги кундаёқ IPTV – бу ҳар бир томошабинга кўрсатувлар намойишини ажойиб даражада қулайлаштирувчи, узлуксиз кенгайтириб борувчи таклифлар ва хизматлар турларидир. Сиз доим энг яхши кўрсатувлар намойишини такроран томоша қилишингиз мумкин! Севимли кўрсатувни томоша қила олмадингизми – бу кўнгилсиз муаммо ҳам дарҳол ҳал этилади. Бундан ташқари, кўплаб – «Талаб бўйича видео», «Ота-она назорати» ва бошқа  сервислар ҳам мавжуд.

Фото: Ўзбектелеком

Статистик маълумотларга кўра Ўзбекистон аҳолиси қандай IPTV хизматларидан фойдаланаётганлигини аниқладик, талабларга мувофиқ етакчилик – Video on Demand хизмати – яъни Талаб бўйича видео хизматига тегишли бўлиб чиқди.
Масалан,  2017 йил август ойида ўтган ойларга нисбатан абонентлар томонидан фойдаланилган IPTV Video on Demand хизматидан оператор даромади  ўртача 154 фоизга ошди. Бу даврда кўпчилик томошабинлар мультфильмлар, ўзбек кўнгилочар шоу-дастурлари, ишлаб чиқарилган миллий кинофильмларни талаб қилишган. 

Фото: Ўзбектелеком

Шуни айтиш керакки, «Ўзбектелеком» АК сервиснинг келгуси ривожи бўйича жиддий режаларга эга. Бунда гап, хусусан, Over the Top* хизматининг  жорий этилиши ҳақида бормоқда.

Шу билан бирга, сервис фаолияти имкониятида – IPTV каналлари сонининг ҳам кенгайтирилиши режалаштирилган. Ҳозирги вақтда томошабинга 73та канал намойишлари тақдим этилмоқда.

Интерактив телевидения кириб бориши  юқори тезликдаги интернет ривожига, кўплаб замонавий телевизорлар, смартфонлар ва планшетлар сонининг ортиб боришига ёрдам беради. 

* ОТТ атамаси IPTV анъанавий хизматлардан фарқли равишда, маълумотлар узатиш тармоқлари орқали, кўпинча алоқа оператори билан тўғридан-тўғри мулоқот қилмай туриб, контент провайдеридан қурилма (приставка, компютер, мобил телефони) фойдаланувчисига  видеосигналларнинг етказиб берилишини англатади.

Хизматлар лицензияланган. Реклама ҳуқуқи асосида.

Top