Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дмитрий Медведев Ўзбекистонга ташриф буюради
Россия бош вазири Дмитрий Медведев келгуси ҳафта Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати матбуот хизматининг хабарида айтилади.
2-3 ноябрь кунлари Дмитрий Медведев Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келади, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг мажлисида иштирок этади, дея таъкидлайди Россия ҳукумати матбуот хизмати.
Дмитрий Медведев Ўзбекистон раҳбарияти билан учрашади. Хусусан, 2 ноябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Дмитрий Медведевни қабул қилади. Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан, савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш, йирик қўшма инфратузилма ва юқори технологияли лойиҳаларни амалга оширишни кўриб чиқадилар.
Музокаралар якунида томонлар бир қатор корпоратив, идоралараро ва ҳукуматлараро ҳужжатларга имзо чекишади.
Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам қабул қилинади.
3 ноябрь куни Тошкентда Дмитрий Медведев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг мажлисида иштирок этади. Мажлис давомида 2017 йилнинг 11 октябрида Сочи шаҳрида Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида қабул қилинган қарорларни ишлаб чиқишда МДҲ доирасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади. Транспорт қатнови, машинасозлик, агросаноат мажмуи соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа масалалар бўйича фикр алмашиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:42 / 11.12.2025
Экспертлар: Россия фронтдаги йўқотишларни қоплаяпти, қўшин сони ошмаяпти
23:45 / 07.10.2025
Медведев: «Европаликлар сўйилишга кетаётган ҳайвондай титрасин»
22:39 / 30.09.2025
Трамп ядровий таҳдидлари туфайли Медведевни «аҳмоқ одам» деб атади
11:35 / 04.08.2025