Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кичик компания асосчилари бир суткада 1,4 миллиард долларга бойишди
Майк Кэннон-Брукс ва Скотт Фаркухар — у қадар донғи кетмаган Австралия компанияси ҳисобланган Atlassian корпоратив дастурий фирмасининг ҳаммуассислари. Шунга қарамай, уларнинг машҳур мижозлари талайгина - Tesla, SpaceX, Spotify ва бошқалар.
Atlassian — ДТ ишланмасини бошқариш ва ишлаб чиқарувчиларнинг хатосини кузатишга мўлжалланган Jira дастурий таъминотининг ишлаб чиқарувчиси. Шунингдек, Cenqua дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси, Trello лойиҳаларни бошқариш сервиси ишлаб чиқарувчиси кабилар ҳам Австралия компаниясига тегишли.
19 октябрда Atlassian янги молиявий йилнинг биринчи чораги ҳисоботини чоп этди. Мазкур маълумотларга кўра, компаниянинг бу даврдаги даромадлари йиллик ҳисобда 42 фоизга ўсган, мижозлар сони эса 100 минг кишидан ошган. Шундан сўнг компания акциялари 25 фоизга қимматлашди, Atlassian капитализацияси эса биринчи марта 10 миллиард доллардан ошди.
Бизнеснинг тахминан бешдан уч қисми Кэннон-Брукс ва Фаркухарга тегишли. Forbes маълумотларига кўра, уларнинг ҳар бирининг молиявий ҳолати бу суткаларда 700 миллион долларга, яъни 3,5 миллиард долларгача ошган (23 октябрь кунги маълумотлар асосида).
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026