Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонада янги туғилган чақалоқлар шарафига ажойиб акция ўтказилади
2018 йилдан бошлаб Остонадаги ҳар бир янги туғилган чақалоқ ўз дарахтига эга бўлади, дея хабар бермоқда Krisha.kz.
2018 йилнинг январида Остона шаҳрида «Ҳар бир янги туғилган чақалоққа - дарахтдан» акцияси бошланади. Шу мақсадда пойтахтнинг яшил ҳудудидан тўрт ва беш йиллик кичик кўчатларга эга жой ажратилган. Уларни шаҳарнинг янги фуқаролари парваришлайди.
Ҳар бир болага унинг ўсимлиги қаерда жойлашгани кўрсатилган махсус откритка берилади. Экологик акциянинг мувофиқлаштирувчиси - Остона шаҳри табиат ресурсларини бошқариш ва ундан фойдаланишни тартибга солиш бошқармаси. У шаҳардаги туғруқхоналар билан ҳамкорлик қилади.
Шу тариқа, расмийлар нафақат дарахтлар сонини кўпайтириш, балки остоналикларни экологик маданият ва соғлом турмуш тарзига жалб қилишни ҳам хоҳлашмоқда.
Мавзуга оид
19:52 / 21.04.2026
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи бошланди
19:12 / 05.03.2026
Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг экологик саммити бўлиб ўтади
09:42 / 23.01.2026
Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейслар сони кўпаяди
17:11 / 22.06.2025