Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги делегацияси АҚШга ташриф буюрди
Фото: Uzdaily
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг делегацияси 23 октябрдан 1 ноябргача АҚШда ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатди.
Ташрифнинг мақсади - Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида Американинг илғор технологиялари ва инновацияларини мамлакат агросаноат комплексига жорий этиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, университетлараро ўзаро ҳамкорликни кучайтиришдан иборатдир.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Вашингтонда бир қатор учрашувлар ўтказади. Хусусан, Ўзбекистон делегацияси АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида музокаралар олиб боради ҳамда қишлоқ хўжалигига Америка сармояларини жалб қилиш, бу соҳадаги мутахассисларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини АҚШга етказиб бериш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилади.
Инновацион ва амалий қишлоқ хўжалиги фани соҳасидаги Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
Ўзбекистон вакиллари Мичиган штати Университети ва Оҳайо штати Университетига ташриф буюришади. Ушбу ташрифлар давомида делегация университетлар фаолияти билан танишади. Шунингдек, томонлар университетлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Мавзуга оид
22:26 / 03.02.2026
Трамп Ҳарварддан миллиард доллар «товон пули» талаб қилди
22:20 / 03.02.2026
“АҚШ элитасига ҳам ички, ҳам ташқи ишончсизлик ортяпти” — таҳлилчилар Эпштейн иши ҳақида
21:43 / 03.02.2026
Украина Европа ва АҚШ билан келажакда Россияга ҳарбий жавоб чораларини келишиб олди
19:54 / 03.02.2026