13:10 / 26.10.2017
48955

Икки дона хурмо деярли 5 минг долларга сотилди

Фото: ВладТайм

Японияда "тэнкафубу" навидаги иккита хурмо бугун 540 минг иена (тахминан 4,8 минг доллар)га сотилди, деб хабар бермоқда РИА Новости Бутуняпон қишлоқ хўжалиги ассоциациялари федерациясининг Гифу префектураси бўлинмаси савдолар бўлими вакили Ито Ёсиюкига асосан.

"Бу жорий йилдаги энг биринчи савдолар. Нархга ҳам шу таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бироқ, энг асосий сабаби шундаки – бу навдаги хурмо жуда ноодатий ширин таъмга эга. Агарда оддий хурмода шакар миқдори Брикс шкаласи бўйича 15-16 даражани ташкил этса, бу нуфузли навда у 18дан ортиққа тенг. Бугун Мацузакая дўконида сотилган иккита хурмода эса, у 25 даражадан ҳам кўп. Шунингдек, уларни истеъмол қилиш ёқимли – улар анча қаттиқ ва қисирлайди, худди япон ноклари каби", - деди у.

"Тэнкафубу" навини яратишга 11 йил сарфланган, ҳамда у фақатгина ўтган йили савдоларга чиқарилди. Ўшанда максимал нарх тахминан уч минг доллар эди. Битта хурмонинг оғирлиги эса 300 граммни ташкил этади.

Top