Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда ИШИДнинг охирги таянч нуқталарига ҳужум бошланди
© AP Photo / Khalid Mohammed
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Рава ва Ал-Қайм шаҳарларини ИШИДдан озод қилиш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлашга буйруқ берди. Бу ҳақда курдларнинг Rudaw телеканали хабар тарқатди.
Франс Пресс агентлиги хабарига кўра, ушбу шаҳарчалар ИШИД жангариларининг Ироқ ҳудудидаги охирги таянч нуқталари ҳисобланади.
Ал-Ободий бундан аввалроқ Анбар вилояти ғарбидаги ҳудудлар ва Киркук шимолидаги Ал-Хавижа шаҳри жангарилардан тўла озод қилингани ҳақида маълум қилганди.
Шунингдек, АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция ИШИД пойтахти ҳисобланган Раққа шаҳри ҳам жангарилардан тозалангани ҳақида эълон қилди.
Қайд этилишича, Ироқдаги Мўсул ва Суриядаги Раққа шаҳарларини йўқотиш орқали ИШИД тўла мағлубиятга учради.
Мавзуга оид
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:59 / 16.01.2026
“Бож тўловлари юқори бўлмайди” – Ўзбек-Ироқ бизнес форумида нималар муҳокама қилинди?
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
18:10 / 14.01.2026