Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида 150 дан ортиқ машина тўпланиб қолди
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги Бауржан Конусбаев номидаги назорат-ўтказиш пунктида 150 дан зиёд Қозоғистон автотранспорт воситалари тўпланиб қолди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz Қозоғистон Инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги расмий вакили Мурат Жуманбойга асосан.
Хабар қилинишича, бунга асосий сабаб - Ўзбекистон Республикаси йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари сонининг сезиларли даражада ошишидир.
«Хитойдан Ўзбекистонга юклар олиб келаётган ушбу автотранспорт воситаларининг қарийб 40 тасида учинчи давлатлардан чиқиш/кириш учун рухсатнома берувчи ўзбек бланкалари йўқ. Шу билан бирга, жорий йилда 1 200 дона бланкалар алмашиш амалга оширилди, улардан 1 187 таси Қозоғистон ташувчиларига берилган, бироқ фақатгина 498 тасидан фойдаланилди. Ҳозирда Транспорт қўмитаси вакиллари ушбу вазиятнинг сабабларини аниқлашмоқда», - дея хабар берди Мурат Жуманбой.
Мавзуга оид
21:07 / 14.10.2024
Қозоғистон Ўзбекистонга Россия гази транзитини оширишга тайёрланмоқда
18:23 / 14.10.2024
Қозоғистонда Telegram офиси очилади
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
20:50 / 11.10.2024