Рухсат йўқлигига қарамай қўндирилган самолёт бахтли тасодиф туфайлигина фалокатга учрамади
Канаданинг Air Canada самолёти учувчилари АҚШнинг Сан-Франциско шаҳри аэропорти диспетчерлари уларни қўнмаслик ҳақида 6 марта огоҳлантиришларига қарамай, қўнишга қарор қилишган. АҚШ федерал авиация бошқармаси маълумотларига кўра, учувчиларнинг бу "беписандлиги" ҳалокатли якунланиши мумкин эди.
ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, фавқулодда вазият 22 октябрда юз берган. Монреалдан 781-сонли рейсни амалга ошираётган самолётга дастлаб Сан-Франциско аэропортига қўнишга рухсат берилган, бироқ диспетчерлар бироздан кейин учувчиларга учиш-қўниш йўлкасида бошқа самолётлар бўлмаслигини кутиб туриш учун ҳавода айланиб туришни буюришган. Бироқ самолёт экипажи огоҳлантиришга жавоб бермай, қўнишни амалга оширган. Таъкидланишича, бахтли тасодиф туфайлигина ҳеч ким жабрланмаган..
Мавзуга оид
15:00 / 16.05.2020
Air Canada 60 фоизгача ходимини ишдан бўшатади
00:21 / 17.09.2018
Air Canada учувчиларига соқол ўстиришга рухсат берилди
07:45 / 04.08.2017
“Аср фалокати” билан тугашига бир бахя қолган самолёт қўниши сурати чоп этилди
23:14 / 02.08.2017