Жаҳон | 00:21 / 17.09.2018
7608
1 дақиқада ўқилади

Air Canada учувчиларига соқол ўстиришга рухсат берилди

Фото: CBC

Air Canada учувчиларига яқин кунларгача соқол ўстиришга рухсат берилмаган, Симон Фрейзер Университетида ўтказилган тадқиқот соқолнинг кислород ўтказувчи мосламаларнинг  самарали фаолияти учун халақит беришига оид афсонани йўққа чиқарди. CBC News шу ҳақида хабар берди

Бугунга келиб Air Canada ўзининг соқолга доир сиёсатини ўзгартирди - экипаж аъзолари кўпи билан 1,25 сантиметргача соқол ўстириши мумкин.

Бунга қадар фавқулодда вазиятларда учувчи кислород узатувчи ниқобни кия олиши учун тоза, соқолсиз юз бўлиши керак бўлган. 

Air Canada распираторлар самарадорлигини соқолли учувчилардан синаб кўришга қарор қилиб, университет жамоасини таклиф қилди. Бунга тажрибали учувчи-сикхнинг аризаси сабаб бўлди.

Тадқиқот натижалари муваффақиятли якунланди. Эндиликда Air Canada учувчилари соқолда ишлашига изн берилди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид