Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air Canada 60 фоизгача ходимини ишдан бўшатади
Канаданинг йирик Air Canada авиакомпанияси 60 фоизгача ходимини ишдан бўшатишга қарор қилганини эълон қилди.
Air Canada рейслари сони 95 фоизга камайган, компаниянинг 225та самолёти бекор турибди.
Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, 38 минг нафар ходимдан 19 мингдан 22,8 минггачаси ишдан бўшатилиши мумкин. Уларнинг барчасига бу ҳақда электрон почта орқали маълум қилинган.
Раҳбарият умумий изоляция сабабли ходимларни оммавий ишдан бўшатиш қарорига келган. Air Canada рейслари сони 95 фоизга камайган, компаниянинг 225та самолёти бекор турибди.
Ишдан бўшатишлар 7 июндан бошланади.
Аввалроқ Британиянинг Virgin Atlantic авиакомпанияси инқироз сабабли 3150 нафар ишчисини ёки ходимларининг 30 фоизини ишдан бўшатиши ҳақида эълон қилганди.
Мавзуга оид
22:14 / 01.04.2026
Қимматга тушган таъзия. Инглиз тилидаги ҳамдардлик Канададаги амалдорлардан бирининг лавозимидан айрилишига сабаб бўлди
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
01:01 / 18.08.2025
Канада ҳукумати Air Canada ходимларининг иш ташлашини тўхтатишга чақирди
00:21 / 17.09.2018