10:40 / 26.10.2017
24796

Тимсоҳ бегемотлар ҳамласидан аранг қутулиб қолди (видео)

Жанубий Африкадаги Крюгер миллий боғига ташриф буюрган сайёҳлардан бири тимсоҳнинг бир тўда бегемотлар билан олишаётганини видеога олди. Ролик YouTube’даги Kruger Sightings каналида жойлаштирилган.

Видео муаллифи, 71 ёшли Хариш Кумарнинг айтишича, воқеа кутилмаганда содир бўлгани сабабли у суратга олиш штативини ҳам ўрнатишга улгурмаган. Бироқ шунга қарамай, у қулай жой танлаб, ёввойи табиатнинг ҳам ҳайратомуз, ҳам даҳшатга солувчи лаҳзаларини тасвирга олишга муваффақ бўлган. 

"Бу ақлбовар қилмас ҳодиса бўлди. Тимсоҳ қандайдир тарзда бегемотлар тўдаси орасига тушиб қолган. Бегемотлар эса тимсоҳнинг дарҳол кетишини истаб, уни ўраб олиб, у ердан-бу ерга итариб, тишлай кетишди. Тимсоҳ учун ҳаммаси бахтли якунланиб, у қутулиб қолишга муваффақ бўлди", деб эслаган воқеани Кумар.  

Top