Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» Туркияда қатор шартномалар имзолади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 2017 йил 25 октябрь куни давлат ташрифи билан Туркияга ташриф буюрди.
Ушбу ташрифнинг иккинчи кунида Туркия - Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида бизнес-форум ташкил этилди. Форумнинг 2-қисми озиқ-овқат саноатига бағишланиб, унда ушбу соҳа вакиллари ўзаро музокаралар олиб боришди.
Бизнес-форумда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси раҳбари Тоҳиржон Жалилов “Gentes Yapi ve Endustry Tesisleri Ltd. Sti.”компанияси билан музокара олиб борди ва ҳамкорликда йирик мева-сабзавот терминалини барпо этиш юзасидан келишувга эришди.
Унга кўра терминалда: 125 музлатгич омбори, 75 сочилувчан маҳсулотларни сақловчи омбор, юклаш-тушириш ҳудуди, қадоқлаш ҳудуди, экспорт учун мўлжалланган ҳудуд, божхона ҳудуди, кафе ва ресторан, маъмурий бино ва офислар, меҳмонхона барпо этилади.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун жорий йилнинг ноябрь ойида туркиялик мутахассислар Ўзбекистонга ташриф буюришади.
Шунингдек, туркиялик ишбилармонлар Ўзбекистон озиқ-овқат соҳасини янада ривожлантириш йўлида мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш учун замонавий технологияларни етказиб бериш борасида келишувга эришишди.
Туркиялик ишбилармонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва қайта ишланган мева-сабзавот ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини юртимиз орқали МДҲ давлатларига экспорт қилиш истагини билдирди.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026