Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рогозин: Россия Ўзбекистонга мудофаа саноатини қайта тиклаш учун кўмак кўрсатади
Тошкентда меҳмон бўлиб турган Россия ҳукумати раҳбари биринчи ўринбосари Дмитрий Рогозин Ўзбекистон раҳбариятига ҳарбий саноат маҳсулотларининг нархларини шакллантириш тизимини ташкиллаштириш ва саноатини ривожлантиришни режалаштиришда ёрдам кўрсатилишини ваъда қилди, деб ёзади ТАСС.
Россия ҳукумати раҳбарининг биринчи ўринбосари Дмитрий Рогозин Тошкентда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда бош вазир Абдулла Арипов билан бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра Россия Федерацияси ҳарбий-саноат комиссияси (РФ ҲСК) Ўзбекистон мудофаа саноатини қайта тиклаш ишларида маслаҳат кўмаги кўрсатиши ҳақида маълум қилган.
«ҲСК ҳарбий мақсадлардаги маҳсулотлар учун нархларни шакллантириш тизимини қай тариқа ташкиллаштириш, қуролланишни ривожлантириш ва саноатни шунга тайёрлашни режалаштиришнинг узоқ муддатли дастурини қандай шакллантириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ҳукуматига кўмак кўрсатади», — деди Россия бош вазири биринчи ўринбосари.
Мавзуга оид
11:42 / 16.12.2025
Германия Киев билан мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда
19:28 / 11.01.2024
Шавкат Мирзиёев мудофаа саноати мажмуалари билан танишди
09:23 / 27.12.2022
Рогозиндан Донецкда яраланганидан кейин снаряд парчаси олиб ташланди
14:04 / 22.12.2022