Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тулада Ўзбекистон фуқароси икки инсоннинг умрига зомин бўлди
Россиянинг Тула вилоятида полиция 2017 йилнинг 25 октябрь куни Кимовск шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича жиноят иши қўзғатди. Автоҳалокатда икки эркак киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 31 ёшли ҳайдовчи – Ўзбекистон Республикаси фуқароси маст ҳолатда бошқарган «Мицубиси Каризма» автомобили Октябрьская кўчасидан ҳаракатланган. Уйлардан бирининг ёнида эркак Маn-tgs автомобили тиркамасига келиб урилган. Тиркамада ўзиюрар кичик транспорт воситаси бўлган. Ўзбекистон фуқароси автомобили тиркаманинг устига чиқиб кетган ҳамда Ленин туманида яшаган 58 ёшли эркакка келиб урилган (кичик транспорт воситаси ҳайдовчиси). Бундан ташқари, «Man» ҳайдовчиси, Шчекино шаҳрида истиқомат қилган 44 ёшли эркак ҳодиса жойида бўлган.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки эркак олинган жароҳатлар туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
«Мицубиси Каризма» ҳайдовчиси бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Иш бўйича суриштирув вилоят прокуратураси назоратида турибди.