Ўзбекистон | 16:10 / 27.10.2017
17910
3 дақиқада ўқилади

Зарчоб кичик ГЭСлар қурилиши қандай ҳолатда? 

Бугунги кунда гидроэнергетика соҳасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Келажакда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш, республикада гидроэнергетика салоҳиятидан кенг фойдаланиш мақсадида табиий ва сунъий сув оқимларида кичик гидроэлектростанциялар қуриб, электр истеъмолчиларини энергия билан таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947 сонли “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур дастурни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан лойиҳалар бўйича ускуна ва бутловчи жихозлар билан боғлиқ бўлмаган дастлабки қурилиш ишлари бошланган. Қурилиш-монтаж ишларининг мониторинги тизимли йўлга қўйилган. 

Жумладан Тўполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлар каскади қурилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мазкур ГЭСда қурилиш ишлари жорий йилнинг август ойидан бошлаб юборилган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Зарчоб кичик ГЭСлар каскади қурилиши бўйича ишлаётган қурувчилар ва ишчи гуруҳ ходимларининг иш олиб боришлари учун “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Зарчоб кичик ГЭСлар каскади “Гидропроект” АЖ томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб,  “Тўпалангсувгэсқурилиш” МЧЖ томонидан  қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПҚ-3335 сонли қарорига асосан объектнинг умумий қиймати 80,39 млн. доллар бўлиб, молиялаштириш манбалари: 51,25 млн. доллар “Ўзбекгидроэнерго” ўз маблағлари ва 29,14 млн. доллар чет-эл инвестиция ва кредитлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

9 ойлик якунига кўра 1,73 млн. доллар миқдорида маблағ ўзлаштирилди. Мониторинг натижалари таҳлилига асосан 9 ойлик якуни билан мазкур объект бўйича қурилишни ташкил этиш ишлари тўлиқ бажарилди.

Кичик ГЭС-1даги кўндаланг қирқими трапеция кўринишидаги каналда 127971м³ер ишлари бажарилди, ҳамда босимсиз сув ўтказувчи туннелнинг бошланғич қисмини қуриш ишлари якунланди. Шунингдек, умумий узунлиги 180 пм бўлган туннелнинг 40 пм қисми қуриб битказилди.

Кичик ГЭС-2даги кўндаланг қирқими трапеция кўринишидаги каналда 70778м³ер ишлари бажарилди, ҳамда умумий узунлиги 1300 пм бўлган туннелнинг 92 пм қисми қуриб битказилди.

Мавзуга оид